"Реал" "Манчестер Сити" етакчисига қизиқмоқда
24 сен 2019 17:03
Янгиликлар
"Реал" "Манчестер Сити" етакчисига қизиқмоқда
"Реал" "Манчестер Сити" вингери Раҳим Стерлингни сотиб олиш имкониятларини ўрганмоқда.
Ёзда 24 ёшли инглиз футболчисининг вакиллари Мадрид клуби бош директори Хосе Санчес билан учрашган.
Стерлингнинг ўзига эса қачондир "Реал"га ўтиш борасидаги ғоя ёққан, аммо у ҳозирда "Сити"да бахтли.
Ўйинчи яқин 2-3 йилда бошқа клубга ўтишни режалаштирмаяпти.
Шу сабабдан, "Манчестер Сити" спорт директори Чики Бегиристайн футболчига мавсум сўнггига қадар янги шартнома таклиф қилмоқчи.
Стерлинг жорий мавсум АПЛда 5та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол уришга эришган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар