UZ

Сўнгги янгиликлар

21:2517 ёшли Ламин Ямаль "Golden Boy" совринини қўлга киритди!  5 21:04ОЧЛ-2. "Насаф" чемпионликдан кейинги 4-ўйинида ҳам мағлуб бўлди  268 20:40Расман: "Интер Майами" Луис Суарес билан янги шартномани узайтирди  1 19:54Санья Мбаппе ҳақида: "Роналду "Реал"даги фаолиятини яхши бошламаган, Бенземанинг трансферини хато, Бекхэмникини эса омадсизлик деб аташган. Улар клуб афсоналарига айланишди"  3 19:26Моуринью: "Педри менда "Барселона"дан кўра кўпроқ таассурот қолдирди"  4 18:53Ламин Ямаль "Golden Boy" совринини қўлга киритади. Бу ҳақда бугун эълон қилинади  2 18:30Азимжон Аҳмедов: "Андижон" билан ўзгача ҳисоб-китобимиз бор"  12 17:42Умарали Раҳмоналиев: "АПЛда ўйнашни хоҳлардим"  11 17:14Ўзимизнинг карикатура: Ақлдан озаётган Пеп  7 16:47Қаршида бугун ОЧЛ-2 ўйини бор. Стадиондан "қайноқ" суратлар  2 16:14"Гвардиола ҳар нарсада Мессини эслайди"  23 15:45 Рустам Турдимуродов: "Навбаҳор" бизга қарши финал алами билан майдонга чиқади"  15 15:12"Бу ўйинни ўзимиз бериб юбордик"  7 14:50Сервер Жепаров Суперлиганинг энг кучли 5 мураббийи ва 5 футболчиси номини айтди  8 14:20"Футбол олами". Суперлигада қолиш учун кураш авжида ёхуд 25-турдаги барча воқеалар ҳақида   0

"Реал" синдроми ёхуд ғалабада муҳим роль ўйнаган 4 омил Янгиликлар

"Реал" синдроми ёхуд ғалабада муҳим роль ўйнаган 4 омил

Теглар :  РеалБавария
Кеча Европа чемпионлар лигаси ярим финали доирасида "Реал" сафарда "Бавария"ни мағлуб этди.

Ушбу ғалабада муҳим роль ўйнаган 5 омил ҳақида фикр юритамиз.

"БАВАРИЯ" КУЧЛИ РАҚИБЛАР БИЛАН ЎЙНАМАДИ, "РЕАЛ" ЭСА АКСИНЧА...

ЕЧЛ бошланганидан буён "Реал" асосан кучли рақиблар билан тўқнаш келмоқда. Мадрид жамоаси гуруҳда "Тоттенхэм", "Боруссия" (Дортмунд) каби жамоалар билан тўқнаш келди. Албатта, "шпорлар"ни мағлуб этиш уддаланмади, бироқ қолган учрашувларда ғалабалар қўлга киритилди. АПОЭЛ билан учрашувларда жамоа "машғулот" ўтади.

Шунингдек, плей-офф учрашувларида ПСЖ ва "Ювентус" мусобақадан чиқариб юборилди. "Реал" ЛаЛигадаги ўйинларини ўзига ниқоб қилиб олди. Жамоа ички чемпионатда кучли ўйин кўрсатмайди, бироқ ЕЧЛга келганда бошқа жамоага айланиб олади. Жамоанинг чемпионатдаги ўйинларига аҳамият берманг, "Реал" футболчилари кучни ЕЧЛга олиб қўймоқда. Ҳар ҳолда хулоса шундай бўлмоқда.

"Бавария" эса кучли клублар билан тўқнаш келмади. "Челси"ни "Барса", "Барселона"ни "Рома", МЮни "Севилья" мусобақадан чиқариб юборди. Плей-оффдаги рақиблар - "Бешиктош" ва "Севилья" юқори савияли жамоалар эмас. Шунингдек, гуруҳ босқичида "Селтик", "Андерлехт" каби клублар билан куч синашилди. КЎриб турганингиздек, "Реал" ва "Бавария"нинг рақиблари орасида ер ва осмончалик фарқ бор.

ЙЎҚОТИШЛАР ВА ЖАРОҲАТЛАР

Учрашув бошлангунга қадар "Бавария"да жиддий йўқотишлар бор эди. Мануэль Нойер анча вақтдан буён майдонга туша олмаётганди, шунингдек, Давид Алаба, Артуро Видаль, Кингсли Коман ҳам ўйинда қатнашмади.

Юпп Хайнкес қайсидир маънода шунга тайёрланаётганди. Ўтган бир неча ўйинларда катта ротацияга қўл уриб, ўз шогирдларини ўйинга "свежий" қилиб тайёрлаб борди.

"Ўлганнинг устига тепгандек" биринчи бўлимда Жером Боатенг ва Арьен Роббен жароҳат олиб, майдонни эрта тарк этди. Бу эса "Бавария"нинг ҳужумкорлигига ўз таъсирини ўтказди. Роббенсиз ҳужумларнинг ранг-баранглиги йўқолди. Боатенгсиз ҳимояда ёриқлар пайдо бўлди. Тўғри, Рафинья хато қилмаганида ўйин бошқачароқ кетиши мумкин эди, аммо футбол - хатолардан иборат.

"Реал" эса жанговор таркиб билан Мюнхенга етиб борди. Жамоанинг асосий таркиб футболчиларидан бирорта йўқотиш йўқ эди. Жамоада футболчи кўплигидан Гарет Бэйл ва Тэо Эрнандес каби футболчилар захирада қолди. Шундай бўлса-да, "Бавария" ғалаба қозонишга интилди, аммо жароҳатлар ва йўқотишлар туфайли жамоа ўйинида узилишлар борлиги кўриниб қолди.

"БАВАРИЯ" ЧИРОЙЛИ ЎЙИН КЎРСАТДИ, БИРОҚ ВАЗИЯТЛАРДАН ФОЙДАЛАНА ОЛМАДИ

Учрашув статистикасига назар ташлайдиган бўлсак, "Бавария" 10 бора дарвоза томон зарба берган, "Реал" эса 6 марта. Меҳмон жамоа сабр қилди, узоқ вақт ҳимояда ўйнади ва биргина хато эвазига иккинчи голни киритди. "Бавария" эса гол урилгунга қадар ҳам, ҳисоб 1:0, 1:1 ва 1:2 бўлган вақтда ҳам Кўплаб вазиятларга эга бўлди. Роберт Левандовски, Томас Мюллер, Франк Рибери яхши имкониятни қўлдан чиқарди. Ноаниқ ўйин ва Кейлор Наваснинг маҳорати "Реал"ни голлардан асраб турди. Икки жароҳатдан кейин ҳам "Бавария" яхши ўйнади, рақибни ҳимояга қамаб қўя олди, бироқ вазиятлардан фойдаланишда камчиликлар борлиги кўриниб қолди. 

Тўпни ушлаб туриш борасидаги натижага қарайдиган бўлсак, мюнхенликлар 67 фоиз вақт давомида тўпни ўзларидан ушлаб тура олишди. Аммо, "Реал" футболчилари ўз ишларини аъло даражада бажаришгани учун, бошқа гол қўйиб юборишмади.

ЗИДАН ва ҒОЛИБЛИК РУҲИ

"Реал" ҳар доим ғолиб бўлишни эплаб келган. Жамоа қандай ҳолатда, қандай вазиятда, ҳар қандай даражадаги рақиб билан ўйин бўлса ҳам, ўз устунлигини намойиш этиб, қийинчиликдан чиқиб кетади. Ўтган икки мавсум ЕЧЛдаги натижалар бунга гувоҳ. Бунга асосий сабаб - Зинедин Зидан. Унинг чиқараётган ақлли қарорлари туфайли "Реал" ўзгача йўлдан кетмоқда, чиройли йўлдан кетмоқда.

Зидан "Реал"ни ўз бошқарувига олганидан кейин жамоага ғолиблик руҳини сингдира бошлади. У футболчилар билан яхши ишлай олишини кўрсатмоқда. Шу боисдан ЕЧЛда "Реал"ни мағлуб этишнинг уддасидан чиқиб бўлмаяпти. Не-не жамоалар ушбу клубни тўхтата олмаяпти. "Реал" йўлида учраган жамоани телевизор қаршисига ўтказиб қўймоқда. Улар тўхтамоқчи эмас ва учинчи марта ЕЧЛни ютишни исташади, Зидан эса бу йўлдаги асосий омил.

Миржалол Норматов

Муаллиф : Mirjalol Normatov
Рейтинг: +35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика