«Реал» Сантьяго Бернабеу кубогида «Реймс» билан ўйнайди

Narzulla Saydullayev
17 июл 2016
«Реал» клубининг ўз уйида бўладиган ўртоқлик учрашувидаги рақиби номи маълум бўлди.

16 августда Мадрид Франциянинг «Реймс» клуби билан ўйнайди.

Сантьяго Бернабеу кубоги — «Реал»нинг афсонавий президенти номига қўйилган ўртоқлик мусобақаси. У 1979 йилдан буён ўтказиб келинмоқда. Фақат 2014 йилда бўлиб ўтмаган. Ўтган йил «Реал» унда «Галатасарой»ни мағлуб этганди - 2:1.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: as.com