"Реал" Регилонни ортга қайтаришга қарор қилди
12 дек 2020 11:47
Янгиликлар
"Реал" Регилонни ортга қайтаришга қарор қилди
"Тоттенхэм"га Мадриднинг "Реал" клубидан ўтган ҳимоячи Серхио Регилон ёзда "қироллик клуби"га қайтиши мумкин.
23 ёшли футболчи Англия чемпионатига жорий йилнинг сентябрь ойида 30 миллион евро эвазига ўтганди. Шу билан бирга битимда ўйинчини 45 миллион эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқи бор эди ва мадридликлар шу банддан фойдаланишмоқчи.
Испан клуби Регилонни 33 ёшли бразилиялик ҳимоячи Марселонинг бўш ўйини сабаб ортга қайтармоқчи.
Серхио жорий мавсум "Тоттенхэм" таркибида барча мусобақаларда 12та ўйинда майдонга тушиб, 3та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар