

Мадрид клуби 22 ёшли испаниялик футболчини Марселога ўринбосар сифатида кўрмоқда.
Гарсия - "Реал" тарбияланувчиси, у "Райо Вальекано"га 2021 йилнинг июлида ўтган эди, аммо "қаймоқранглилар" футболчининг 50 фоиз ҳуқуқини ўзларида сақлаб қолишган. Мадридликлар ўйинчини қайта харид қилишлари учун 5 миллион евро керак бўлади.
Гарсия 2021/22 йилги мавсум "Райо Вальекано" таркибида 26та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди.



