"Реал" Рауль Асенсио билан шартномани узайтирди

Alisher Ostonov
20 апр 2025
Мадриднинг "Реал" клуби 22 ёшли марказий ҳимоячи Рауль Асенсио билан меҳнат шартномасини 2029 йилгача узайтирди.

Испаниялик футболчининг "қироллик клуби" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар имзоланган.

Асенсио "қаймоқранглилар" тарбияланувчиси ҳисобланади. У "Реал"нинг катталар жамоаси сафида барча мусобақаларда 35 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширди.

"Қироллик клуби" Испания Ла Лигасининг 31-туридан кейин очколарини 66 тага етказиб, 2-ўринда бормоқда.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira