


"Энг муҳими, биз яхши формадамиз. Бундай ҳолатда ҳар қандай рақибни мағлуб қилишга қодирмиз. Тарихга назар солсак, жавоб ўйинини уйда ўйнаганимизда жамоа кўпроқ муваффақиятга эришган. Чунки натижага майдон ва мухлислар катта таъсир ўтказади. Мен бир нечта шундай тарихий камбэкларда қатнашиш имкониятига эга бўлдим. Мадридга устунлик билан қайтиш учун 1-ўйинда яхши натижага эришиш керак", — Бутрагеньонинг сўзларини келтирди УЕФА матбуот хизмати.



