"Реал" қишда дарвозабон Кепани сотиб олади
11 дек 2017 10:45
Янгиликлар
"Реал" қишда дарвозабон Кепани сотиб олади
"Атлетик" посбони Кепа Аррисабалага қишки трансфер ойнасида "Реал"га ўтади.
"Қироллик клуби" мураббийлар штаби қишда бу жойни кучайтиришга қарор қилди ва Баскония клубига футболчи учун 25 млн. евро таклиф қилади. Кепанинг шартномасидаги товон пули 20 млн. еврони ташкил қилади, бироқ "Реал" уни қишда харид қилиш учун кўпроқ тўлашга ҳам тайёр. Клублар трансфер операциясини "қаймоқранглилар" иштирок этадиган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатидан сўнг амалга оширишмоқчи. Кепа "Реал" билан 6 йиллик шартнома тузади.
Кепанинг "Атлетик" билан шартномаси 2018 йилнинг ёзида якунига етади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар