"Реал" президенти Вараннинг келажаги ҳақида гапирди
25 июн 2021 14:05
Янгиликлар
"Реал" президенти Вараннинг келажаги ҳақида гапирди
Мадриднинг "Реал" клуби президенти Флорентино Перес франциялик ҳимоячи Рафаэль Вараннинг клубдан эҳтимолий кетиши ҳақида гапирди.
"Ҳали биз Рафаэлнинг трансфери борасида бирорта расмий таклиф олганимиз йўқ. Айни дамда у Евро-2020да ўйнамоқда, мусобақа якунланганидан сўнг вазиятни муҳокама қиламиз.
Агар Варан ҳақиқатдан ҳам жамоасини ўзгартиришга қарор қилган бўлса, у бизга бу ҳақда хабар қилади", - дейди раҳбар.
Эслатиб ўтамиз, Вараннинг "қироллик клуби" билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Фикрлар