"Реал" "Парк де Пренс"да 5 ўйинда бор-йўғи 1 та ғалабага эришган

Omonjon To`xtamirzayev
15 фев 2022
Хабарингиз бор, бугун тунда ЕЧЛ 1/8 финали доирасида ПСЖ - "Реал Мадрид" учрашуви бўлиб ўтади.

Ушбу жамоаларнинг дастлабки тўқнашуви Франция пойтахти Париж шаҳрида бўлиб ўтади. Бугунги кунгача "қироллик клуби" 5 бор "Парк де Пренс"га сафар уюштирган бўлиб, фақатгина 1 марта зафар қучган. Яна 2 ўйинда дуранг қайд этилган ҳамда 2 бор мағлуб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, бугун тунда ПСЖ - "Реал" ўйини Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади. 


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: championat.asia