

Каталонияликлар "Сантьяго Бернабеу"да 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ла Лига жадвалида мадридликлар билан ўртадаги фарқ олти очкони ташкил этади.
Мағлубиятдан сўнг кийим алмаштириш хонасига қайтган "Реал" ўйинчилари узоқ вақт сукут сақлашди ва вазият ҳақида бош қотиришди.
Шунингдек, улар бўлиб ўтган воқеани тушунтириш учун матбуот билан ҳам гаплашишмаган. Жумладан клуб ТВсига ҳам интервью берилмади.



