"Реал" "Олтин тўп"га даъвогар футболчини сотиб олиши мумкин
25 авг 15:30
Янгиликлар
"Реал" "Олтин тўп"га даъвогар футболчини сотиб олиши мумкин
"Marca" нашри "Реал"нинг трансфер режалари ҳақида мақола чоп этди.
Унда қайд этилишича, ярим ҳимоячилар Родри ("Манчестер Сити") ва Адам Уортон ("Кристал Пэлас") Мадрид суперклубининг нишони эмас.

Шу билан бирга, манбанинг таъкидлашича, "Реал" "Олтин тўп-2025" учун курашаётган ПСЖ ярим ҳимоячиси Витиньяга қизиқиш билдирмоқда. Бироқ бу ёзда португалияликнинг Мадридга ўтиши амалдаги шартномасида кўрсатилган шартлар туфайли истисно қилинган. "Қаймоқранглилар" Витиньяни 2026 йилнинг ёзида қўлга киритишга уриниб кўради.
Аввалроқ "Реал" диктатор туфайли янги футболчисининг исмидан воз кечган эди.
Ўхшаш янгиликлар
22:06
"Реал" ТВ Родригонинг "Жирона" билан ўйинда йиқилиши ҳақида: "Контакт бор — демак, пенальти" 11
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар