UZ

Сўнгги янгиликлар

15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим.  0 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  1 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  1 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  3 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  13 12:30"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  8 12:01"Ливерпуль” Алиссон билан шартномани узайтирди  1 11:33"Манчестер Юнайтед" Давид Раумни нишонга олди  1 11:05Ўзбекистон Суперкубоги: “Насаф” энг кўп соврин ютган, “Пахтакор” энг кўп мағлубиятга учраган  6 10:45Макс Доуман кечаги голидан сўнг АПЛ тарихига кирди  0 10:16Финалиссима бўлиши учун Аргентина ўз талабларини қўйди, акс ҳолда...  6 09:41"Машъал" жамоа бош мураббийининг соғлиғи ҳақида маълумот берди  0 09:14Кечаги йирик мағлубиятдан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  1 09:00Ўзбекистон Суперкубоги: томошабинлар рекорди янгиланадими?  13 08:46Кечаги дурангдан сўнг Гвардиола чемпионлик учун кураш ҳақида гапирди  9

"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди Янгиликлар

"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди

Мадриднинг "Реал" клуби бугун бўлиб ўтадиган мавсумнинг энг яхши футболчисига топшириладиган "Олтин тўп"ни топшириш маросимини бойкот қилишга қарор қилди.

Бу ҳақда "The Athletic" хабар берди.

Манба берган хабарга кўра, бу қарорни "Реал" президенти Флорентино Перес қабул қилган. Бунга мадридликлар ҳужумчиси Винисиус Жуниорнинг 2024 йилда соврин ололмагани сабаб бўлган бўлиши мумкин. Вини 2024 йилги "Олтин тўп" учун сўровномада "Манчестер Сити" ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родрига имкониятни бой бериб, иккинчи ўринни эгаллаганди.

2024 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун даъвогарлар қаторида "Реал"нинг 7 нафар вакили ҳам бор эди. Энг яқин таъқибчилар "Манчестер Сити" ва "Арсенал"нинг ҳар бирида тўрттадан вакил бўлган. Қайд этиш жоиз, Мадриднинг "Реал" жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти энг яхши мураббий деб топилганди.

2025 йилги "Олтин тўп" учун "Реал"нинг 3 нафар футболчиси даъвогар: англиялик Жуд Беллингем, франциялик Килиан Мбаппе ва бразилиялик Винисиус.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика