

Бразилиялик футболчи жамоанинг сўнгги 30 та ўйинида қатнашиб, ўзини Мадрид клуби ҳимоясининг етакчиларидан бири эканлигини намоён қилди.
Клуб 23 ёшли футболчининг ўйинидан мамнун, унинг янги шартномаси "Реал Мадрид" раҳбариятининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Милитао Мадрид клубига 2019 йилнинг ёзида "Порту"дан 50 миллион евро эвазига ўтганди. Унинг амалдаги шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган.



