

Алаба "Вильярреал"га қарши учрашувнинг биринчи бўлимида жароҳат олди ва шифокорларнинг ёрдами билан майдони тарк этди. Мадридликларнинг маълум қилишича, Давид тиззасининг хочсимон боғлами шикастланган. Яқин кунлар ичида австриялик ҳимоячи операция қилинади.
Энди футболчининг тикланиши учун камида 9 ой вақт керак бўлади. Бу дегани 31 ёшли футболчи учун мавсум якунланди.



