"Реал Мадрид" ва "Барселона" "Бавария" вингери учун курашмоқда

Оқил Абдубарноев
5 окт 2023
"Реал" ва "Барселона" "Бавария" вингери Лерой Санега қизиқиш билдирмоқда.

Футболчининг Мюнхен клуби билан шартномаси 2025 йилнинг июнигача амал қилади. Томонлар ҳали келишув масаласини муҳокама қилишмаган.

Немис футболчиси келаси ёзда келажаги борасида қарор қабул қилади. 

Сане "Бавария"да 2020 йилдан буён тўп тепади. Жорий мавсум 27 ёшли вингер барча турнирларда 10 та ўйин ўтказиб, 6 та гол урди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Bild