«Реал Мадрид» матбуот хизмати клублар ўртасидаги ЖЧ бўйича расмий баёнот билан чиқди

Khoja
11 июн 2024
«Реал Мадрид» матбуот хизмати жамоа мураббийи Карло Анчелоттининг клублар ўртасида бўлиб ўтадиган ЖЧ ҳақидаги фикрларига муносабат билдирди.

Мадридликлар янги кўринишдаги ЖЧда иштирок этишларини маълум қилинди.

«Реал Мадрид» шуни маълум қиладики, ФИФА томонидан 2024/25 йилги мавсумда клублар ўртасида янги ташкил қилаётган жаҳон чемпионатида Мадрид клубининг иштироки ҳеч қандай шубҳа остида эмас. «Реал Мадрид» бутун дунёдаги мухлислари янги совринни орзу қилиши учун ҳам, режадагидек ушбу турнирда катта иштиёқ ва шараф билан иштирок этади«, — дейилган хабарда.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com