"Реал Мадрид" Ла Лигада мағлубиятга учрамаган ягона клуб бўлиб қолмоқда

Оқил Абдубарноев
17 окт 2022
"Барселона" жорий мавсумда Ла Лигада илк бор мағлуб бўлди.

Каталония клуби Испания чемпионатининг 9-тури доирасидаги “Классико”да “Реал”га ютқазди (1:3).

Шу тариқа Хави шогирдларининг кетма-кет етти ўйиндан иборат ғалабали сериясига чек қўйилди.

Ўз навбатида, Карло Анчелотти шогирдлари Ла Лигада ҳали мағлуб бўлмаган ягона клуб бўлиб қолмоқда. Мадриднинг “Реал” клуби 9 турдан кейин 25 очко билан турнир жадвалида пешқадамга айланди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia