«Реал Мадрид» Испания терма жамоаси аъзосини сотиб олмоқчи

Khoja
27 мар 2025, 08:21
«Реал Мадрид» марказни кучайтиришни мақсад қилган.

«Қироллик клуби» «Реал Сосьедад» ярим ҳимоячиси Мартин Субименди билан шартнома тузмоқчи. Мадридликлар 25 ёшли футболчининг трансфери учун 60 миллион евро сарфлашга тайёр.

Мартинга «Реал»дан ташқари «Арсенал» ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. Субимендининг ўзи эса Испанияда қолишни мақсад қилган.

Ярим ҳимоячи жорий мавсум 38 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 2 тадан гол ва голли узатма бор.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com