"Реал Мадрид" ҳамда "Атлетико" иштирокидаги учрашувлар Жанубий Америка терма жамоалари туфайли қолдирилди

Aslanov Jasurbek
13 окт 2021
Спорт бўйича Испания Олий Кенгаши (CSD) Ла Лиганинг иккита ўйини қолдирилганини эълон қилди.

Яқинлашиб келаётган дам олиш кунлари "Реал" - "Атлетик" ва "Гранада" - "Атлетико" ўйинлари ўтказилмайди.

Сабаби 15 октябрга ўтар кечаси Жанубий Америкада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати саралашидан ўрин олган терма жамоаларнинг учрашувлари бўлиб ўтади.

Қолдирилган ўйинларнинг ўтказилиш санаси ҳозирча номаълум.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca