«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин

Khoja
24 апр 2024
«Реал Мадрид» ҳужумчиси Хоселу фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин.

Бу ҳақида инсайдер Хосе Феликс маълум қилди.

Хабарда маълум қилишича, Хоселунинг ўзига ҳам Саудия варианти маъқул келган. Унга Саудия чемпионатида иштирок этиш қизиқ туюлмоқда.

Маълумот учун, ҳужумчи жорий мавсум 42 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 13 та гол ва 3 та голли узатма бор.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com