

"Лондон клуби ўтган мавсумда бизни мағлуб этганди. Бу жамоа жуда кучли ва аҳил.
ПСЖ устидан қозонилган ғалаба "Реал"га туртки берди, бу эса жамоада ўзига бўлган ишонч ва фахр туйғусини уйғотди. Биз айни дамда дунёнинг энг яхши жамоаларидан бирига қарши тўқнаш келамиз", - дейди "қаймоқранглилар" директори.
"Челси" ва "Реал" ўртасидаги Чемпионлар лигасининг дастлабки чорак финал учрашуви 6 апрель куни Лондондаги "Стэмфорд Бриж" стадионида бўлиб ўтади. Жавоб ўйини 12 март куни "Сантьяго Бернабеу"да ўтказилади.



