

Мадриднинг "Реал" клуби "Лилль" аъзоси Лени Йорони қўлдан чиқаргандан сўнг унинг ўрнига "Ал Насср" ҳимоячиси Эмерик Ляпорт вариантини кўриб чиқмоқда.
30 ёшли футболчи Евро-2024'да Испания терма жамоасидаги ўйинлари билан юқори формада эканлигини намоён этди.
Мадридликлар ёзда жамоани тарк этган Начо, қолаверса, жароҳатидан фориғ бўлмаган Алаба ўрнига Ляпорт номзодини маъқул кўришмоқда.



