"Реал", "Ливерпуль" ва МЮ қизиқаётган футболчига нарх белгиланди
03 мар 17:33
Янгиликлар
"Реал", "Ливерпуль" ва МЮ қизиқаётган футболчига нарх белгиланди
"Борнмут"нинг чап қанот ҳимоячиси Милош Керкез ёзда бошқа жамоага ўтиши мумкин.
"Fichajes" маълумотларига кўра, "Борнмут" Керкезни сотишдан 40 млн евро ишлаб олмоқчи. 21 ёшли футболчига "Реал" ва "Ливерпуль" жамоалари оғиз солган. Даъвогарлар қаторида "Манчестер Юнайтед" ҳам бор.

Милош Керкез жорий мавсум АПЛда 27 ўйинда иштирок этиб, 2 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt порталида латералнинг баҳоси 28 млн еврони ташкил қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Фикрлар