"Реал" Карим Бензема билан шартномани бир йилга узайтирди (As)

Administrator
19 апр 2023
Карим "Реал"да яна бир йил қолади.

As нашри "Реал Мадрид" клуби ҳужумчи Карим Бензема билан амалдаги шартномани бир йилга, яъни 2024 йилнинг ёзига қадар узайтирганини ҳақида хабар берди. Клуб шартномадаги битимни яна бир йилга узайтириш ҳақидаги бандни фаоллаштирган. 

Қўшимча қилинишича, бу Карим учун клубдаги охирги мавсум бўлади. 2024 йилда жамоага Эндрик келиб қўшилади. Бундан ташқари, "Реал" ҳозирда ҳужумни янада кучайтириш борасида изланмоқда. 

Маълумот учун, Бензема ушбу мавсум Ла Лигада 19 ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол киритишга эришди.


AdministratorМуаллиф
Манба: As