"Реал" Камавинганинг жароҳати ҳақида маълумот берди

Sherzod Nurmatov
11 авг 2025
Мадриднинг "Реал" клуби матбуот хизмати жамоа ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинга жароҳати юзасидан баёнот чиқарди.

Қайд этилишича, ярим ҳимоячига ўнг тўпиқ бўғимлари ёрилиши ташхиси қўйилган. Жамоа вазиятни назоратда ушлаб, ярим ҳимоячининг саломатлиги учун қайғурмоқда.

22 ёшли франциялик футболчининг аниқ тикланиш вақти номаълумлигича қолмоқда.

Камавинга ўтган мавсум 34 ўйинда қатнашиб, 2 та гол ва 2 та голли пасга муаллифлик қилди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: realmadrid.com