"Реал" ҳимоячиси: "Яхши ҳимояланиш сирини Италияда ўрганганман. "Ювентус" ва "Рома"дан миннатдорман"
04 ноя 20:52
Янгиликлар
"Реал" ҳимоячиси: "Яхши ҳимояланиш сирини Италияда ўрганганман. "Ювентус" ва "Рома"дан миннатдорман"
"Реал" ҳимоячиси Дин Хёйсен "Ювентус" ва "Рома"га раҳмат айтди.
"Мен яхши ҳимояланиш сирини Италияда ўрганганман. "Ювентус" ва "Рома"дан жуда миннатдорман. Менинг кетишим уларнинг қарори бўлган. Иккала жамоада ҳам ажойиб дамларни бошдан кечирганман. Руҳий жиҳатдан ҳозир ажойиб ҳолатдаман, бу ерда эканимдан мамнунман... Умид қиламанки, "Реал" мухлисларига кўп марта қувонч улашаман", – деди 20 ёшли испаниялик футболчи.

Ҳимоячи 2021 йилдан 2024 йилгача "Ювентус"нинг ёшлар ва ўсмирлар жамоаларида ўйнаган. 2023/24 мавсумининг бир қисмини эса "Рома"да ижарада ўтказган.
Хёйсен 2025/26 йилги мавсум "қаймоқранглилар" таркибида 11 ўйинда қатнашиб, 1 та голга ассистентлик қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар