"Реал" футболчиси Менди "Барса"га қарши бўлажак ўйин ҳақида гапирди

Aziz Tukhtamuradov
15 окт 2022
"Реал" футболчиси Ферлан Менди "Барселона"га қарши бўладиган ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди.

"Эль Классико" "Реал" ва "Барселона" ўртасидаги азалий қарама-қаршилик сабабли, муҳим ўйин ҳисобланади. Биз уч очко олиш учун майдонда барча ишни қиламиз. "Барселона"га қарши аввалги ўйинларда қатнашганман, биз жуда яхши ўйнагандик. 

Энг асосийси ҳамжиҳатлик ва жамоавий иш. Бизда бу бўйича барчаси жойида, бир-биримизни яхши тушунамиз", - деди Менди. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: realmadrid.com