"Реал" футболчиси Лига 1 чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин

Khoja
26 авг 2025
"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Даниэль Себальос фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин.

Фабрицио Романонинг маълум қилишича, унга "Марсель"дан жиддий қизиқиш бор. Томонлар аллақачон музокаралар столига ўтиришган. 

Инсайдернинг таъкидлашича, ушбу келишув амалга ошиши қийин бўлади. Бироқ францияликлар Себальос орқали марказни кучайтиришни исташмоқда ва шу сабабли трансфер учун максимал ҳаракат қилишмоқчи.

Аввалроқ, Мадрид жамоаси 29 ёшли футболчини 10 миллион еврога сотишни режа қилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Дани ўтган мавсумда Мадрид топ-клуби сафида 45 та ўйинда иштирок этган. Ярим ҳимоячи жамоадошларига иккита голли пас берди. Испаниялик футболчининг "қаймоқранглилар" билан амалдаги меҳнат шартномаси муддати 2027 йилнинг июнь ойи охирида тугайди


KhojaМуаллиф
Манба: soccer.ru