"Реал" футболчиси клубдан кетиш ҳақида ўйламоқда

Alisher
5 авг 2024
Нико Паз шу ёзда "Реал"дан кетиши мумкин.

Ярим ҳимоячи жиддий тарзда августда жамоасини ўзгартиришни кўриб чиқмоқда. Муваффақиятли мавсум олди тайёргарлиги ва "Барселона"га урилган гол футболчига янги клуб топишида ёрдам бериши мумкин.

Паз у фаол тарзда ривожланадиган ва мунтазам равишда олий лигада ўйнайдиган жойга кетиши керак деб ҳисоблайди. У "Реал" унга ишонч билдирмаслигини ҳис қилмоқда.

Ярим ҳимоячи ўтган мавсум Ла Лигада 4та ўйин ўтказди.


AlisherМуаллиф
Манба: Marca