UZ

Сўнгги янгиликлар

02:50А Серия. "Милан" "Фиорентина" билан, "Интер" "Наполи" билан дуранг ўйнади, "Лацио" эса меҳмонда "Верона"дан устун келди  0 02:05"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди  225 23:58Бундеслига. "Бавария" ўз уйида "Вольфсбург"га 8 та гол урди  4 23:34Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" турнирни тарк этди  33 23:10“Навбаҳор” ўз сафига грузиялик футболчини қўшиб олди, у бунга қадар ҳам Ўзбекистонда ўйнаган  5 22:12Перес: "Жонажон Жиддага қайтдик"  5 21:13Лапорта: "Саудия Арабистони жаҳон футболининг марказига айланмоқда"  3 21:02Эшитдик-да! Бобир Абдихолиқов “Насаф”га қайтмоқда  16 20:55Англия кубоги. "Арсенал" "Портсмут"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Мартинеллидан хет-трик  4 19:41"Реал" янги шартнома бўйича Emirates’дан йилига 100 млн олиши мумкин. Клуб Adidas ва HP’ни ҳисобга олган ҳолда футболкада 300 миллион ҳомийга эга бўлишни хоҳлайди  1 18:35"Ал Иттиҳод" 38 ёшли Бенземага 2028 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилди  2 17:36"Барса”, ПСЖ, "Интер”, "Юве”, "Монако" ва "Порту" клублари россиялик футболчига қизиқмоқда  2 16:58Наманган вилояти ҳокими "Навбаҳор" стадионини кўздан кечирди  15 16:01Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади  79 15:42Хулиан Альварес АПЛга қайтиши мумкин  3

"Реал" футболчилари УЕФА Суперкубоги ўтказиладиган Варшавага ҳашаматли кўринишда келишди Янгиликлар

"Реал" футболчилари УЕФА Суперкубоги ўтказиладиган Варшавага ҳашаматли кўринишда келишди

Эртага тунда УЕФА Суперкубоги учун беллашув бўлиб ўтади.

Унда ЕЧЛнинг амалдаги ғолиби "Реал" Европа Лигаси соҳиби "Аталанта"га қарши баҳс олиб боради. Учрашув Польша пойтахти Варшавадаги "Миллий стадион"да ўтказилади. Учрашув Ўзбекистон вақти билан эртага тунда 00:00да старт олади.

"Қироллик клуби" бироз аввал Суперкубок бўлиб ўтадиган Варшава шаҳрига етиб боришди. Эътиборга молик томони, мадридликлар ушбу ўйинга Италиянинг машҳур "Zegna" бренди томонидан тақдим этилган махсус костюм шим ва оёқ кийимларда келишди. "Zegna" 1910 йилда асос солинган Италия бренди ва у эркаклар учун ҳашаматли либос, оёқ кийимлар ва парфюмерия ишлаб чиқаради. "Реал" ушбу бренд билан 2 йилдан бери ҳамкорлик қилиб келади. "Zegna" "Реал"нинг нафақат футбол, балки баскетбол жамоаси учун ҳам майдондан ташқарида кийиш учун ҳашаматли кийимларни тақдим этиб келади.


"Қаймоқранглилар"нинг Варшавага келишидан суратларни кўринг ва ЕЧЛ ғолибларининг уст-бошларига ўзингиз баҳо беринг.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика