UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10Трент қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  0 18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  1 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  2 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  2 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  5 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  2 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  9 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  4 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  14 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  1 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  3 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  4 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  4

"Реал" диктатор туфайли янги футболчисининг исмидан воз кечди Янгиликлар

"Реал" диктатор туфайли янги футболчисининг исмидан воз кечди

"Реал"да жамоанинг янги футболчиси Франко Мастантуоно атрофида ноодатий вазият юзага келди.

Унинг расмий исми Франко бўлишига қарамай, мухлислар клуб дўконларида ушбу ёзувли формага буюртма бера олмайди.

Сабаби – Испанияни қарийб 40 йил (1939 йилдан 1975 йилгача) бошқарган диктатор Франсиско Франко билан ассоциация. Миллионлаб испанлар учун унинг фамилияси репрессия, цензура ва қўрқув рамзи бўлиб қолмоқда, шунинг учун клуб дадил қадам ташлади: "Франко" ёзуви туширилган битта футболка ҳам сотилмайди.

Энди мухлислар фақат фамилия – "Мастантуоно"га эга версияни харид қилишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аргентиналикнинг "Реал" билан шартномаси 6 мавсумга мўлжалланган. Футболчи 2019 йилдан 2024 йилгача "Ривер Плейт" тизимида ҳаракат қилган ва 2024/25 йилги мавсумда асосий жамоага жалб этилган.

Аввалроқ у энг ёқтирган футболчиси Месси эканлигини маълум қилган эди. 

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика