"Реал" дарвозабони "Вальядолид"га ўтадиган бўлди
12 авг 2019 16:26
Янгиликлар
"Реал" дарвозабони "Вальядолид"га ўтадиган бўлди
"Реал" посбони Андрей Лунин фаолиятини "Вальядолид"да давом эттиради.
Клуб 20 ёшли украиналик посбоннинг ижараси борасида келишувга эришди.
Битим 1 йилга тузилади. Лунин "Реал"дан ўтган мавсум ёзда Луганскнинг "Зарья" клубидан ўтган эди.
Дарвозабон ўтган мавсумни ижара асосида "Леганес"да ўтказган ва чемпионатда 5та ўйинда майдонга тушган.
Унинг "қаймоқранглилар" билан тузган шартномаси 2024 йил ёзига қадар мўлжалланган.
Қайд этиш керакки, "Вальядолид"нинг бош акционери "Реал" ва Бразилия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Роналду ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар