"Реал" чемпионат ёки Чемпионлар Лигасини ютса, Анчелоттини истеъфога чиқармайди
21 мар 2022 17:38
Янгиликлар
"Реал" чемпионат ёки Чемпионлар Лигасини ютса, Анчелоттини истеъфога чиқармайди
"Реал" раҳбарияти "Барселона" (0:4)дан учралган мағлубиятдан сўнг мураббий Карло Анчелоттини истеъфога чиқармоқчи эмас.
Клуб босслари ўтган класикода италияликнинг бир неча қарорларини яхши тушунишмади, аммо ҳозирги ҳолатда зудлик билан у билан шартномани бекор қилишмоқчи эмас.
Мағлубият "Реал"нинг мавсумлар оралиғидаги селекция режаларига таъсир этиши мумкин. Катта эҳтимол билан, клуб Килиан Мбаппенинг трансфери билан чекланмайди.
Анчелоттининг шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. У борасидаги қарор жорий мавсум сўнггида қабул қилиндаи. Агар "Реал" Испания чемпионати ёки Чемпионлар Лигасини ютса, мураббий жамоа билан ишлашда давом этади.
Фикрлар