"Реал" аъзоси фаолиятини MLS'да давом эттириши мумкин
27 окт 14:23
Янгиликлар
"Реал" аъзоси фаолиятини MLS'да давом эттириши мумкин
"Реал"нинг тажрибали ҳимоячиси Давид Алаба тез орада АҚШга кўчиб ўтиш эҳтимоли бор.
"Fichajes" нашрининг хабар беришича, австриялик ҳимоячига MLS клублари — "Шарлотт" ва "Нью-Йорк Сити" қизиқиш билдирмоқда ва музокараларда дастлабки қадамларни қўйган.

Алабанинг мадридликлар билан шартномаси 2026 йилнинг ёзигача амал қилади, шунинг учун у бу қишда янги клуби билан келишиб олишига рухсат этилади.
Австриялик футболчи ушбу мавсум "қаймоқранглилар" таркибида атиги 4 та ўйинда қатнашди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар