"Реал" Асенсио билан шартномани узайтирди

Alisher Ostonov
14 июн 2025
"Реал" 22 ёшли марказий ҳимоячи Рауль Асенсио билан шартномани 2031 йилгача узайтирган.

Амалдаги шартнома 2026 йилгача амал қиларди.

Янги шартномага кўра, испаниялик футболчининг маоши сезиларли даражада ошади ва шартномадаги товон пули миллиард еврони ташкил қилади.

Ҳимоячи Ла Лиганинг ўтган мавсумида 23 та ўйинда майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширди.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: As