«Реал» Арбелоани дебют ўйиндан кейин ишдан бўшатиш ҳақида ўйламоқда — The Touchline

Khoja
15 янв 2026
«Реал» раҳбарияти Альваро Арбелоани жамоага мос келмаса, тез орада ишдан бўшатишдан иккиланмаяпти.

Кубокдан шармандалии чиқиб кетишига қарамай, клубда Арбелоага яна битта ўйин бериш керак, деб ҳисоблашмоқда, шундан кейингина якуний қарор қабул қилинади, деб хабар бермоқда The Touchline ижтимоий тармоқдаги Х саҳифасида.

Арбелоа бошқарувидаги дебют ўйинида «Реал» Испания Кубогининг 1/8 финалида «Албасете»га 2:3 ҳисобида сенсацион тарзда ютқазди.

Аввалроқ мутахассис ўз ватандоши Хаби Алонсони алмаштирганди. Кейинги ўйинда «Реал» Испания чемпионатида «Леванте» билан учрашади. Ўйин 17 январ куни бўлиб ўтади.


KhojaМуаллиф
Манба: The Touchline