"Реал" АПЛда шу ойнинг ўзида МЮ ва "Тоттенхэм"га гол урган 19 ёшли футболчига қизиқмоқда
27 дек 2024 17:01
Янгиликлар
"Реал" АПЛда шу ойнинг ўзида МЮ ва "Тоттенхэм"га гол урган 19 ёшли футболчига қизиқмоқда
"Реал" клуби "Борнмут"нинг 19 ёшли марказий ҳимоячиси Дин Хейсенга қизиқиб қолди.
Бу ҳақда "As" нашри хабар бермоқда. Мадридликлар 19 ёшли футболчини анчадан бери кузатиб келишмоқда, лекин унинг АПЛдаги охирги ўйинлари қизиқиш кескин кучайишига сабаб бўлган.
Хейсен Нидерландия ва Испания фуқаролигига эга, у Испания ёшлар терма жамоаси сафида майдонга тушиб келади.
"Қироллик клуби" Хейсен дарҳол асосий таркиб футболчисига айланиб кетишига унчалик ишонмаяпти, футболчининг ўзи ҳам захира футболчиси ролини бажаришига рози бўлмаса керак деб ўйламоқда "Реал".

Эслатиб ўтамиз, Хейсен АПЛда декабрь ойида "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари дарвозасини ишғол қилишга улгурди. Ўз ўрнида, жамоаси ҳар икки беллашувда ҳам гол ўтказмай ғалаба қозонди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар