"РБ Лейпциг" "Айнтрахт" ҳимоячиси билан шартнома имзолади

Omonjon To`xtamirzayev
30 авг 2023
"Айнтрахт" ҳимоячиси Кристофер Ленц "РБ Лейпциг" сафига кўчиб ўтди.

Трансфер суммаси 1 миллион еврони ташкил қилди. Футболчи янги клуби билан бир йилга узайтириш имконияти билан бир йиллик битим имзолади. Кристофер "буқалар" сафида 3-рақам остида ҳаракат қилади.

Бугун Ленц жамоа машғулотларига қўшилади. Жамоадагилар унинг универсаллигини алоҳида таъкидлашмоқда.

Ўтган мавсум 28 ёшли немис 34 ўйинда майдонга тушиб, 2 голли узатма етказиб берди ва 3 бор сариқ карточка ишлаб олди.



Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: rbleipzig.com