Райс ўзининг 50-учрашувини Англия термаси сардори сифатида бошлайди
26 мар 2024 11:57
Янгиликлар
Райс ўзининг 50-учрашувини Англия термаси сардори сифатида бошлайди
Лондоннинг "Арсенал" клуби вакили Деклан Райс Англиянинг Бельгияга қарши учрашувини сардор сифатида бошлайди.
Бу беллашув футболчи учун миллий терма либосидаги 50-ўйин бўлади. Райс "канонирлар"нинг терма жамоа сардорлик боғичи ишониб топширилган 12-вакилига айланади. Сардор бўлган охирги "тўпчи" Сол Кэмпбелл бўлиб, у 2005 йил май ойида АҚШга қарши баҳсга жамоани бошлаб тушган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Фикрлар