Равшан Ҳайдаров: "Ёш болаларча хатолар туфайли мағлуб бўлдик"

Narzulla Saydullayev
12 сен 2020
Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Сурхон" (2:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўз фикрларини билдирди.




"Қийин ўйин ўтказдик. Таркибдаги муаммолар жамоамизни бугун ҳам таъқиб қилди. Афсуски уч футболчимиз майдонга туша олмади. Шунга қарамай биринчи таймда ёмон ўйнамадик, қарши ҳужумда ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлим бошида ўз хатоларимиз туфайли иккита тезкор гол ўтказиб юбордик. Шундан кейингина ўзимизга келдик ва гол уриб рақибга босим уюштирдик. Иккинчи таймда 20-30 жамоамиз ёмон ўйнамади. Афсуски мағлуб бўлдик. Таркибдаги жароҳат олган ва касалларни тузатишга ҳаракат қиламиз.

Иккита гол ўтказгач йўқотадиган нарсамиз қолмаганди, шу боис йигитлар олдинга ўтиб ҳужумкорликни оширишди. Аксига олиб Касьян жароҳат олди ва уни алмаштиришга мажбур бўлдик.

Майдонга тушган ёшлар ёмон ўйнашмади, шижоатлари сезилиб турибди. Мана шу шижоат эвазига ҳам рақибни ўз жарима майдони ёнига "қамаб" қўйдик.

Ҳимоядаги қўпол хатоларни таҳлил қилиш керак. Ёш болаларча хато қилдик", - дейди Равшан Ҳайдаров.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia