Равшан Ҳайдаров Осиё чемпионатининг қишда ўтказилишидан хавотирда эмас

Xayrulla Xoliqov
25 июл 2017
Ўзбекистон U-22 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров "Футбол Экспресс" газетасига интервью берди.

Интервью мобайнида Равшан Акмалович терма жамоанинг саралашдаги муваффақияти ҳақида гапирган ҳамда U-22 Осиё чемпионати қишда бўлиб ўтишидан хавотирда эмаслигини айтган. 

Маълумки, мазкур мусобақа келаси йилнинг январь ойида Хитойда бўлиб ўтади. Ноябрда бизда мавсум тугайди, январда футболчилар энди-энди янги мавсумга тайёргарлик кўраётган бўлишади. Осиё чемпионати эса 9-27 январь кунлари ўтказилади.

Равшан Ҳайдаров бу борада шундай фикр билдирган: "Бундай мусобақа қишда биринчи марта бўлаётгани йўқ. Бизда қишнинг бу пайтида ўйнаш бўйича халқаро тажриба бор ва бундан хавотирда эмасмиз. Январгача футболчиларни тез-тез йиғиб машғулот ва ўртоқлик учрашувлари ўтказиб турамиз". 



Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia