

Семинарда мундиалда қатнашадиган ҳамюртимиз Равшан Эрматов ва унинг ёрдамчилари Абдуҳамидулло Расулов ҳамда Жаҳонгир Саидовлар иштирок этишмоқда.
Шунингдек, Жаҳон чемпионатида ҳакамлар назоратчиси сифатида ишлайдиган Фарҳод Абдуллаев ҳам мазкур семинарда қатнашяпти.
Ҳакамлар семинарда назарий машғулотлар билан биргаликда ҳар кун икки маҳалдан амалий машғулотлар ҳам ўтказишяпти. Ҳар бир семинар иштирокчиси эрталаб ва кечқурун 2,5 соатдан жисмоний машқлар олиб бормоқда. Семинар бугун ўз ниҳоясига етади.
Мазкур семинар 14 июнда Россияда бошланадиган Жаҳон чемпионати олдидан ФИФА ҳакамлари учун сўнгги семинар ҳисобланади.




