

Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда. Манбанинг хабарига кўра, Рауль ва Хаби алонсо "Реал"нинг ёшлар жамоасида иш бошлаши керак. Айни дамда "галактикос"ларнинг собиқ футболчилари УЕФА мураббийлик курсида ўқишмоқда. Собиқ футболчилар ўқишни эртага тамомлашади. Бўлажак мутахассисларга УЕФАнинг А ва Б лицензиялари тақдим этилади.




