UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Ўзбекистон U-21 га Иордания ва Қатарга қарши ўйинлар учун кимлар чақирилди?  0 19:28АПЛ. "Астон Вилла" 90+5 дақиқада урилган гол эвазига "Арсенал"ни мағлуб этди ва жадвалда иккинчи ўринга кўтарилиб олди  31 19:00"Челси", "Ман Сити" ва "Тоттенхэм" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  9 18:42"Бавария" ва "Байер" жамоалари иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 18:12"Коняспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 17:49"Нефтчи" янги мавсум олдидан Ислом Исмоилов иштирокида матбуот анжумани ўтказди  15 17:30Достон Турсуновнинг ягона голи жамоасига ғалаба келтирди   0 17:04Лига ишчи гуруҳи Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони билан ишлашда давом этмоқда  2 17:03Эшитдик-да! "Қўқон-1912" бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров клубда қолмоқчи эмас  2 16:54“Бунёдкор” Кривокапич билан шартномани икки йилга узайтирди  1 15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  4 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  30

Рауф Инилеев айтганидек, ҳозирча "Боримиз шу" (Ўйиндан кейинги ўйлар) Янгиликлар

Рауф Инилеев айтганидек, ҳозирча "Боримиз шу" (Ўйиндан кейинги ўйлар)

Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси Сурияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиб 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Ўйин ТВда трансляция қилинмади, интернет орқали кимдир кўрди, кимдир йўқ. Агар 11-дақиқада бир киши кам бўлиб қолмаганимизда балки натижа ижобий бўлармиди, бу энди эҳтимоллик назарияси. Одатда кўп ўйинларимиз агар, агар билан ўтиб кетади. Факт шуки, ўтган ой Эронга мағлуб бўлган жамоа бу гал Сурияга ютқазди. 

Таркиб ҳақида фикр билдиришдан йироқмиз, жамоанинг ўз мураббийси  бор ва футболчиларни у танлайди. Ўйин жиҳатдан нима дейиш мумкин? Абрамов чиройли футбол тарафдори эканини барча яхши билади, лекин бу инсон катта вазифаларни уддалашига ишониш қийин. 

Абрамов айтайлик, бир ўйинда "Пахтакор"ни ютиб қўйиши мумкин, лекин бошқа жамоалар билан ўйинда очко йўқотади. У бошқарган жамоаларда бир хиллик ва мувозанат кўринмайди. 

Кучли таркибни йиғиш қийин бўлаётганини тушунамиз, рейслар ҳали тўлиқ тикланмаган, вирус асорати ҳамон кезиб юрибди, лекин қийинчилик фақат бизда борми? Бошқалар осонгина таркибни йиғиб машғулот олиб боряптими? Ҳамма қийналяпти ҳозирги кунда.

Замонавий футболда бош мураббийда гап катта. Йўқдан бор қиладиган ҳам, борни йўқ қиладиган ҳам МУРАББИЙ. Бу ўринда айбдорлар ичида энг айбсизи футболчилар. Футболчи нима қилсин, ўзидан ўзи майдонга тушиб ўз билганича тўп тепмайди-ку, футболчи мураббий айтганини қилади. 

Тўғри, миллий жамоага лойиқ ва нолойиқ футболчилар бор, уларни ажратиб олиш кимнинг зиммасида? Албатта, бош мураббийнинг. Энг лойиқларини йиғиб ўйнатиш ҳам мураббий қўлида. Аммо биз кўряпмизки, Абрамов шунчаки футболчилардан таркиб тузиб жамоани ўйнатяпти, жамоани бошқармаяпти, балки бу унинг иккита жойда ишлаётгани билан боғлиқдир. 

Абрамов футболчиларни кузатадими? Улар билан учрашиб гаплашадими? Бизнингча, йўқ. Чунки унда вақт қайда. Ахир кейинги тур баҳсига "Бунёдкор"ни тайёрлаши керак. Ўйин пайтида 99 фоиз хаёли ўз жамоасида бўлади, рақиб сафида ҳаракат қилаётган терма жамоага номзод футболчида эмас. Кейин бир ухлаб уйғонгач, бошқа одамга айланади-ю, терма жамоага йўл олади. Шундан сўнг ҳаммага бир хил кўз билан қарай бошлайди.

Лекин бу иш эмас-да! Бошқа терма жамоаларни қаранг, мураббийнинг ўй-хаёли фақат битта жамоа билан банд. Уларда аниқ режа ва мақсад бор. Аммо биздаги вазиятни ҳам тўғри тушуниш керак. Ахир бошқа мураббий йўқ-ку. Купер кетгач, ЎФА Абрамовга чиқди, Карленович нима десин, йўқ мен Ватан жамоасини бошқармайман, узр дейдими, гап-сўз кўпаймасин деб кўнади-қўяди. Ҳамма гап мураббийлар ўртасида кучли рақобат йўқлигида. 

Четдан кучли мутахассисни чақиришга пул йўқ, шунга ЎФА мураббийларнинг ҳам клубда, ҳам терма жамоада ишлашига йўқ дея олмайди. Йўқ деса, терма жамоа мураббийсиз қолади. Босим ҳам катта. Юртнинг биринчи рақамли жамоасини бошқариб, мана мен натижа кўрсатаман дейишга кимнинг ҳадди сиғади. Ундан кўра оч қорним, тинч қулоғим. Сен менга тегма, мен сенга.

Бундан ўн-ўн беш йиллар муқаддам Рауф Инилеев матбуот анжуманида терма жамоа нега ютолмаяпти деган саволга "Ҳозирча боримиз шу" деб жавоб берганди. Бу гапнинг қизиқ томони нимада биласизми, ҳалиям ўз актуаллигини йўқотмаганида. Инилеев шу гапни айтган пайт туғилган бола бугун ўсмир бўлди, яна нималар бўлиб ўтмади дейсиз, лекин терма жамоа ҳамон ўша-ўша. Бизда ҳозир ҳам боримиз шу. Бундан қочиб қутула олмаймиз.

Юқорида айтиб ўтганимиздек, айбдорлар ичида энг айбсизи бу - футболчилар. Чунки улар ҳам бир уйғониб, бориб ўйнаб келай деб терма жамоага келмаган. Мураббий чақиргани учун келган. Таклиф тушса ҳеч ким узр, мен бормайман демайди-ку. ПФЛ Абрамов нима деса шуни қиляпти, икки ҳафталаб чемпионатни тўхтатиб қўйяпти. Ҳаммаси миллий жамоа учун дейиляпти. Бироқ афсуски, бу жамоада жаҳон чемпионатига чиқадиган шашт кўринмаяпти.

Рейтинг: +37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика