UZ

Сўнгги янгиликлар

14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  15 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  9 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  4 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  17 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  9

Расмий хабар: UZREPORT TV ва FUTBOL TV ЕВРО-2020 мусобақасининг эксклюзив трансляция ҳуқуқини қўлга киритди Янгиликлар

Расмий хабар: UZREPORT TV ва FUTBOL TV ЕВРО-2020 мусобақасининг эксклюзив трансляция ҳуқуқини қўлга киритди

Жорий йилнинг 12 июнидан 12 июлига қадар футбол бўйича 16-Европа чемпионати бўлиб ўтади.

Мусобақанинг 60 йиллик тарихида биринчи марта чемпионат битта мамлакат ҳудудида эмас, балки бутун Европа бўйлаб 12та шаҳардаги 12та стадионда ўтказилади.

UZREPORT Ахборот Агентлиги (UZREPORT TV, FUTBOL TV)  миллионлаб футбол мухлисларининг қизиқишидан келиб чиққан ҳолда, ЕВРО-2020 мусобақасини Ўзбекистон ҳудудида эксклюзив трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Маълумот учун, ЕВРО-2020 мусобақасида 24та терма жамоа бош соврин учун баҳс олиб боришади. Ўйинлар  Озарбайжон Англия, Венгрия, Германия,  Дания,  Ирландия, Испания, Италия, Нидерландия, Россия, Руминия ва  Шотландия мамлакатларидаги стадионларда ўтказилади.

Ўйинлар Тошкент вақти билан соат 18:00, 21:00 ва 00:00 да бошланади.

UZREPORT TV ва FUTBOL TV телеканали мухлислари ЕВРО-2020 мусобақасидан ўрин олган барча 51та учрашувни жонли эфирда, параллел равишда икки тилда — ўзбек ва рус тилларидаги шарҳда  томоша қилиш имкониятига эга бўлишади.

ЕВРО-2020 ўйинларини FUTBOL TV шарҳловчилари билан бир қаторда таниқли россиялик шарҳловчилар – Денис Казанский, Александр Елагин ва Дмитрий Мостовойлар шарҳлаб боришади.

Ўйинлардан ташқари телеканаллар орқали ЕВРО-2020 кундалиги - "Highlights"лар ҳам эфирга узатиб борилади. Бу дастур орқали мухлислар ЕВРО-2020дан ўрин олган ўйинларнинг энг қизиқарли ва ҳаяжонли вазиятларни қайта томоша қилишлари, терма жамоаларнинг футболчилари ва мураббийлари ҳақидаги қизиқарли маълумотлар, шунингдек, рекордлар ва бошқа муҳим фактлар билан танишиб боришлари мумкин бўлади.

Шунингдек, Европа чемпионатининг марказий ўйинлари олдидан ва учрашувлардан сўнг ташкил этиладиган “Футбол студия” дастурида шарҳловчилар ва мутахассислар томонидан қизиқарли таҳлиллар жонли эфирда намойиш қилинади.

Рейтинг: +67   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика