Расмий хабар: Тотти ёзда футболчилик фаолиятини тугатади

Narzulla Saydullayev
3 май 2017
«Рома» янги спорт директори Мончи клуб афсонаси Франческо Тотти ёзда фаолиятини тугатишини маълум қилди.

«Тотти бу мавсум тугагач футболчилик фаолиятини тугатади.

Шундан сўнг у клубда директор лавозимида иш бошлайди. Франческо ва «Рома» билан ҳамкорликни давом эттиради.

У биладиган нарсаларнинг бир фоизини бўлса ҳам билишни истайман», – дейди Мончи.

Тотти 25 мавсумдан буён «Рома» сафида ўйнаб келмоқда. У клуб сафида жами 783та ўйин ўтказиб, 307та гол урди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Football-italia.net