Расмий хабар: "Суонси" бош мураббийи Пол Клемент истеъфога чиқарилди

Narzulla Saydullayev
21 дек 2017
АПЛда навбатдаги истеъфо юз берди.

"Суонси" бош мураббийи Пол Клемент ўз вазифасидан озод этилди. Клуб 18та турдан сўнг 12 очко билан Англия премьер-лигасида энг сўнгги поғонада бормоқда. 

Клемент 2017 йилнинг 3 январь куни бош мураббий этиб тайинланган эди. Ушбу мураббий қўл остида "Оқ қушлар" 41та ўйин ўтказиб 14та ғалабага эришди, 5 бор дуранг ўйнаб 22 марта ютқазди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: premierleague.com