Расмий хабар: Шоҳруз Норхонов "Нефтчи"га ўтди

Narzulla Saydullayev
6 дек 2023
Бугун Фарғонанинг "Нефтчи" клуби навбатдаги трансферни амалга оширди.

 Ўтган мавсумда "Навбаҳор" ва "Бухоро" таркибида тўп тепган тажрибали ҳужумчи Шохруз Норхонов "Нефтчи" билан шартнома имзолади.

Маълумот ўрнида, Норхонов ўтган мавсумда Суперлига мусобақсида жами 25 учрашувда майдонга тушган ва 3та гол урди.

Жамоамиз ва мухлисларимиз номидан тажрибали футболчи "Нефтчи" сафида янада ғайрат ва шижоат билан ҳаракат қилиб, жамоа шарафини юксак чўққиларга кўтаришга муносиб ҳисса қўшишига ишонамиз", - деб ёзади "Нефтчи" матбуот хизмати.  



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: "Нефтчи" матбуот хизмати