Расмий хабар: Ўзбекистон октябрь ойида Малайзия ва Иордания билан ўйнайди

Narzulla Saydullayev
27 сен 2021, 12:52
ОФК календарига мувофиқ, октябрь ойи аввалида миллий терма жамоалар учун ФИФА кунлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ушбу муддат мобайнида Иордания пойтахти Амман шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказади.

Йиғин давомида Сречко Катанец шогирдлари 9 октябрь куни Малайзия, 12 октябрда эса Иордания терма жамоалари билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушишади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ufa.uz